Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ташаббуси билан ўқувчи ёшлар ўртасида “И.Юсупов избосарлари” ва “Т.Қайипбергенов асарларининг билимдони” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Шаҳар ва туман босқичларининг ғолиби бўлган жамоалар якуний босқичда ўз билимини намоён этди. Танлов якунида Мўйноқ ва Чимбой тумани умумтаълим мактаби ўқувчилари биринчи, Нукус шаҳри ва Нукус тумани умумтаълим мактаблари ўқувчилари иккинчи, Хўжайли ва Қонликўл тумани мактаб ўқувчилари учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, “И.Юсупов шеърларини ифодали ўқиган ўқувчи”,  “Т.Қайипбергенов асарларини ёд билган ўқувчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири