Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур халқаро анжуман Марказий Осиё давлатларининг масъул давлат идоралари вакиллари ҳамда халқаро ва нодавлат ташкилотларнинг етакчи экспертларини қамраб олди.
Тадбирда, шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Т.Норбоева онлайн видео мулокот орқали иштирок этди.
Форумда дастлаб Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарасига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Форум Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Форум давом этмокда.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА