Озиқ-овқат бўйича келишув тақдири муҳокамаси техник даражада 18 майгача бошланади, деди БМТ бош котиби матбуот хизмати раҳбари Стефан Дюжаррик. “18 майда учрашув белгиланганми, чунки келишувнинг амал қилиши 18 майда тугайди”, деб берилган саволга Дюжаррик “муҳокама 18 майгача давом этишидан умидвормиз”, – деб жавоб берган.
Қора денгиз дон келишуви 2022 йил 22 июлда Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган эди. Россия 2023 йил 18 мартда келишув муддатини яна 60 кунга, яъни 18 майгача узайтирган. Украина эса келишувни 120 кунга узайтиришни сўрамоқда.