АҚШ Президент сайловида ким ғолиб бўлишидан қатъи назар Туркия билан ишлашга тайёр, деб баёнот берди Оқ уй вакили Жон Кирби.

“Биринчидан, Туркия халқини сайловда ўз истагини тинч шароитда билдиргани билан табриклайман. Сайловда ким ғолиб бўлишидан қатъи назар, Президент Байден ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, – деди АҚШ вакили.

Унинг таъкидлашича, сайлов қандай якунланиши, ҳозирча, номаълум ва “жараён давом этмоқда”. “Муҳими, Туркия фуқаролари овоз беряпти, буни ҳамма кўриб, эшитиб турибди. Жараён ҳали давом этади, олдиндан бир нарса дея олмаймиз”, – қўшимча қилган Кирби.

Аввалроқ Туркия Олий сайлов кенгаши раҳбари Аҳмет Энер мамлакатда Президент сайловининг иккинчи давраси учун тарғибот \ душанбадан бошланганини маълум қилганди. Душанба куни бўлиб ўтган брифингда “N6271 қонуннинг 13 бўлимига биноан тарғибот кампанияси бошланди”, – деб баёнот берганди у.