Ушбу воқеа Қорақалпоғистон Республикаси, шу жумладан Мўйноқ тумани тарихида олтин ҳарфлар билан ёзилиши шубҳасиз. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Оролбўйига ташрифи доирасида берилган топшириғига асосан Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган тубига борадиган бетонли канал қурилишига тамал тоши қўйилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, мазкур канал Междуречье кўлидан бошланиб, Орол денгизини қуриган тубигача қозилади ва бетонланади. Жами 123 километр узунликдаги каналнинг ишга туширилиши ҳудуднинг флора ва фауна дунёсини ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек,  Шеге кўлида ҳам доимий сув билан таъминлаш имконияти яратилади. Ҳудудда чорвачилик, деҳқончилик ва балиқчилик каби соҳаларини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА