Ҳар бир инсоннинг эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш демократик жамиятнинг муҳим талабларидан биридир.
Статистика агентлигининг маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йил апрель ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 36 миллион 197 минг 781 кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга кўпайган.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 11,4 миллион(31,7 %) ни ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 20,5 миллион киши (56,8 %)ни ташкил этмоқда.
Шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 4,1 миллион киши (11,5 %)ни ташкил этмоқда. Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда.
Ҳар йили меҳнат бозорига минглаб ёшлар кириб келади. Уларнинг бандлигини таъминлаш, жамиятга фаол интеграциялашишига кўмаклашиш доимий эътибор ва узлуксиз сайъ-ҳаракатларни тақозо этади.
Бугунга қадар, ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 14-30 ёшдаги 9 миллион нафар ёшларнинг баланси шакллантирилган.
М.Тошқораева, ЎзА