Китоб Озарбайжон фанлари Миллий академиясининг Насимий номидаги тил институти туркий тиллар бўлими етакчи илмий ходими, филология бўйича фалсафа доктори Гюнел Мирзоева муаллифлигида босмадан чиққан.
АЗЕРТАЖ агентлигининг хабар беришича, Олимлар кенгаши қарори билан нашрдан чиққан ушбу сўзлашув луғати академик Камол Абдулла, институтнинг илмий ректори, турколог Элчин Ибрагимов ғоявий раҳбарлигида тайёрланган. Китобга профессор Саодат Муҳаммедова (Ўзбекистон) ҳамда Исмоил Мамедов рецензентлик қилган.
Сўзлашув луғатида ўзбек ёзувининг қисқача тарихи, шунингдек, ўзбек тилининг лотинча графикаси ҳақида маълумот берилган. Нашриёт ўзбек, озарбайжон ва турк халқлари ўртасида маданий алоқаларни кенгайтиришга, муҳими – уч тилли луғатнинг бўшлиқларини тўлдиришга хизмат қилади, дейилади хабарда.