ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистон референдуми бўйича дастлабки хулосаси тақдим этилган матбуот анжуманида бугунга қадар фуқаролар рўйхати тўғри ва тўлиқ шаклланиши бўйича фуқаролардан ҳеч қандай шикоят келиши кузатилмаган.

– Тошкент шаҳридаги элликта участка аҳолини идентификациялаш электрон ускунаси билан жиҳозланган, ушбу технологиялар референдум учун синовдан ўтказилди, – дейди миссияга раҳбарлик қилган Альберт Йонссон.

Янги, замонавий технологияни босқичма-босқич жорий этиш яхши сайлов амалиётига мос келиши хусусида ҳам сўз юритилди.

Матбуот анжуманида, шунингдек, кузатувчилар ташвиқоти тадбирларининг, қарийб, 90 фоизи ногиронлар учун очиқ бўлгани айтилди. Баъзи ўқув видео лавҳаларида имо-ишора тили ишлатилгани, кампания муваффақиятли фаолият юритгани қайд этилди.

Журналистлар билан мулоқотда ДИИҲБ миссияси Жиноят кодексининг техник ташкил этилиши ва тайёргарлигини ижобий баҳолади. Референдум тинч ўтгани, кузатувчилар жараёнда тўла-тўкис иштирок этгани эътироф этилди.

Беҳруз Худойбердиев,

ЎзА