• 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари, ногиронлари ҳамда уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс;
• Афғонистонда ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
• ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
• Чернобыль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
• ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва унга сафарларда ҳамроҳлик қилувчига.
Имтиёзли транспорт картасини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.
Нозимбек Мардонов ЎзА