Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали шерикликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.
Кейинги йилларда, шу жумладан ЕИнинг «GSP+» преференциялар тизими доирасида ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳалари сони ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.