«Ўн саккизга кирмаган ким бор?»

Бу асар Шукур Холмирзаевнинг «Оқ отли», «Тўлқинлар» каби илк асарлари қаторида ўзбек қиссачилигининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади.

16.jpgЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Шукур Холмирзаев хотирасига бағишланган маънавий-маърифий кеча ўтказилди.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Шукур Холмирзаев 1940 йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Унинг қирқ беш йиллик ижодий фаолияти давомида яратган асарлари ўзбек адабиётининг дурдоналари, ўлмас маънавий мулки бўлиб қолди. Ўзига хос мактаб ярата олган адиб, айниқса, ҳикоя жанрида самарали ижод қилган.
Ижодкорнинг «Оқ отли», «Тўлқинлар», «Ўн саккизга кирмаган ким бор?» каби илк асарлари ўзбек қиссачилигининг энг яхши намуналаридан ҳисобланади. Ёзувчининг ҳикоялари «Олис юлдузлар остида», «Ҳаёт абадий», «Оғир тош кўчса…», «Йўллар, йўлдошлар», «Бодом қишда гуллади», «Тоғларга қор тушди» сингари тўпламларида жамланган. «Сўнгги бекат», «Қил кўприк», «Йўловчи», «Олабўжи» сингари романлари китобхонлар қалбидан жой олган.

Шукур Холмирзаевнинг ҳикоя ва қиссаларида ёшлик ва талабалик йилларининг ўзига хосликлари, турфа табиатли кишилар ҳаёти, жамият ва одамлар руҳий оламидаги ўзгаришлар, фикрлар кураши бадиий кўринишларда ўз аксини топган.
Адиб 2005 йилда вафот этган.

Хотира кечаси доирасида Ш.Холмирзаевнинг ҳаёти ва ижодига оид фотосуратлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

2.jpg
8.jpg
12.jpg
13.jpg
14.jpg
18.jpg
19.jpg

 

Барно Мелиқулова, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА