Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари давомида “PCCW” оператори раҳбарияти билан учрашди.

Гонконгда жойлашган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи ушбу компания Европа, Яқин Шарқ, Африка ва Америкада фаолият юритади. Асосан кичик, ўрта ва катта компанияларга АКТ хизматларини кўрсатади. Вазир учрашув давомида ушбу компаниянинг 5G  ечимлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, Гонконг шаҳридаги замонавий ЛТE/5G мобил алоқа тармоқларини қуриш, кенгайтириш ва жорий этилиши бўйича илғор тажрибаси билан яқиндан танишилди. Рақамлаштириш ва телекоммуникация соҳаларини ривожлантириш стратегияси, жумладан, янги мобил алоқа технологияларидан фойдаланиш усуллари бўйича тажрибалар алмашилди.

Учрашувдан сўнг “PCCW” оператори дата марказига ташриф уюштирилди. Ташриф чоғида марказ имкониятлари, у ерда яратилган инфратузилма ҳамда дата марказлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ижобий тажриба алмашинилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА