Жорий йил 14 апрель куни раҳбар кадрлар ва масъул лавозимга тайинланадиган шахслар учун давлат тилида расмий иш юритиш бўйича тест синовлари бўлиб ўтди.

Тест синовлари раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Унда талабгорларнинг ўқиб тушуниш, имло қоидаларини тўғри қўллай олиш, сўз ва қўшимчалардан тўғри фойдалана билиш, тиниш белгиларини ўз ўрнида ишлата олиш ҳамда топшириққа кўра мос расмий ҳужжат матнини тайёрлаш каби кўникмалари текширилди.

Тест синови натижалари 15 иш куни ичида Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

ЎзА