Самарқандда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви ўз ишини бошлади.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев ҳамда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этмоқда.

ЎзА