НАТОнинг қуролларни назорат қилиш, қуролсизланиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик бўйича ҳар йили бўлиб ўтадиган 18-конференцияси 17-20 апрель кунлари Вашингтонда бўлиб ўтади. Тадбирни Шимолий Aтлантика альянси ва АҚШ давлат департаменти ташкил этмоқда, дейилади НАТО тарқатган баёнотда.
Хабарда таъкидланишича, ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг 18 апрель куни конференция иштирокчиларига ўзининг қутлов нутқини ўқиб эшиттиради.
Хабарда айтилишича, конференция норасмий шароитда оммавий қирғин қуроллари хавфини муҳокама қилиш имконини беради. Мазкур халқаро тадбир мунтазам равишда 50 га яқин мамлакатдан 150 дан зиёд иштирокчини тўплайди.
Бу галги конференция илк бор Шимолий Америкада бўлиб ўтади, дейилмоқда хабарда.