АҚШ маъмурияти Аляска штатида кенг кўламли Alaska LNG лойиҳаси доирасида суюлтирилган табиий газни бошқа мамлакатларга экспорт қилишни маъқуллади, деб ёзмоқда Reuters агентлиги Америка энергетика вазирлиги ҳужжатларига таяниб.
Лойиҳа давлатга қарашли Alaska Gasline Development Corporation компанияси иштирокида амалга оширилади. Лойиҳанинг қиймати тахминан 39 миллиард долларга баҳоланмоқда. У штатнинг шимолидаги конларни ўзлаштиришни ҳамда 1,3 минг километр узунликдаги қувур тармоғини қуришни кўзда тутади.
Тахмин қилинишича, газ қувурини қуришга саккиз йил кетади, лойиҳадан фойдаланиш муддати эса 30 йилни ташкил этади.
Газ қувурини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда.