Ён қўшни жон қўшни
Франция Президентининг махсус вакили Изабель Дюмон Қирғизистон Миллий тарих музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистон ахборот агентлиги – “Кабар” маълум қилди.
Мартабали меҳмон музейнинг бой ашёлари билан таништирилди.
Дюмонга Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё ва Кавказ департаменти директори Буалег ва ушбу мамлакатнинг Қирғизистондаги элчиси Франсуа Делаус ҳамроҳлик қилди.
Франция етакчиси вакили музейшунос ҳикоясини қизиқиш билан тинглади ва қардош юрт тарихи, маданияти бўйича аниқ саволлар берди. У, айниқса, қирғизларнинг чолғу асбоблари ва миллий уйига жиддий қизиқиш билдирди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА