Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг “дипломатик мақомга тўғри келмайдиган фаолият” билан шуғулланаётган 15 нафар ходимни мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда республика ТИВ раҳбари Анникен Хюитфельд маълум қилди.
“Россия Норвегияда энг катта разведка таҳдидини келтириб чиқармоқда. Буни жиддий қабул қилган ҳолда, биз бугун Россия разведкасининг мамлакатимиздаги фаолиятига тўсқинлик қилувчи қадам қўймоқдамиз. Биз рус разведкачиларининг Норвегияда дипломатик ниқоб остида ишлашига йўл қўя олмаймиз”, деди вазир.
ТИВ баёнотида ушбу разведка ходимларининг фаолияти бирмунча вақтдан бери кузатилаётгани ва улар тез орада мамлакатни тарк этиши кераклиги айтилган.
“Норвегия бошқа разведка ходимларига кириш визасини бермайди”.
“Мен Норвегия Россия билан нормал дипломатик муносабатларни давом эттиришни исташини ва россиялик дипломатларни қутлашимизни таъкидлайман. Бизнинг ҳаракатларимиз фақат исталмаган разведка фаолиятига қарши қаратилган. Биз дипломатик миссия фаолиятини сақлаб қолишни истаймиз, аммо дипломатик миссиянинг суиистеъмол қилишини маъқуллай олмаймиз”, деб таъкидлади Хюитфельд.
ЎзА