Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған “май ойида бўлиб ўтадиган президент сайловининг иккинчи давраси бўлиши мумкинми”, –деб берилган саволга жавоб берар экан, “Туркия халқи ишни мураккаблаштирмасдан охирига етказишига” умид қилишини билдирди. Туркияда президент ва парламент сайловлари 14 май кунига белгиланган.
“Халқ альянси”дан кўрсатилган ягона номзод Кемаль Қиличдорўғли Эрдоғаннинг асосий рақиби ҳисобланади. Шунингдек, сайловда Мамлакат партияси етакчиси Муҳаррам Инже ва Ата альянсидан Синан Оган иштирок этмоқда. Агар номзодларнинг бирортаси 50 фоиздан кўп овоз ололмаса 28 майда сайловнинг иккинчи давраси бўлиб ўтади.
“Энг аввало, мен халқимиз ишни мураккаблаштирмасдан, уни охирига етказишига ишонаман. Мен буни уларнинг Боғчилар ва Пендикдаги қатъиятида кўрдим”, – деди Эрдоған маҳаллий телеканалга берган интервьюсида.