Украина можароси туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдаги узилишлар ва нарх-навонинг кўтарилиши кам даромадли мамлакатлар учун кескин муаммоларни келтириб чиқаради, деди Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) бюджет-солиқ муносабатлари департаменти бошқаруви раҳбари Пауло Медас РИА Новостига.
“Бизни айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни етказиб бериш нархларининг ўзгариши хавотирга солмоқда. Бу кам даромадли мамлакатлар учун кескин вазиятни келтириб чиқаради”, – деди у ХВЖ ва Жаҳон банкининг Вашингтонда бўлиб ўтган баҳорги конференциясида сўз олиб.
Медаснинг таъкидлашича, дон ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришдаги узилишлар нарх-навонинг кўтарилишига сабаб бўлади ҳамда Украина ва Россиядан импорт қилаётган мамлакатлар учун кўплаб муаммоларни юзага келтиради.