Washington Post газетаси АҚШ мудофаа вазирлигининг разведка бошқармаси маълумотларига таяниб шу хабарни тарқатди.
“Барча кўриб чиқилган сценарийларга кўра, 2023 йилда можарони тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиши даргумон”, – дейилади тармоқларда пайдо бўлган махфий ҳужжатларда.
Таъкидланишича, мазкур баҳо “ҳар икки томоннинг аскарлари, қуроллари ва техникалари сонига” қараб берилмоқда.
Шахсини сир тутган америкалик мулозимнинг таъкидлашича, музокараларни қачон бошлаш бўйича қарор қабул қилиш Владимир Зеленский ва Украина халқига боғлиқ.
Киев уруш бошлангандан кейин музокаралар ўтказилишига қонун даражасида тақиқ қўйган. Владимир Зеленский G20 саммитида иштирок этиб, ҳеч қандай “Минска-3” бўлмаслигини маълум қилган эди.