Жанубий Корея адолатли савдо комиссияси (KFTC) Google корпорациясини 42,1 миллиард вон (31,9 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Бунга мазкур компаниянинг мобил ўйинлар бозорида рақобатни бузгани сабаб бўлди, дейилади Yonhap агентлиги тарқатган хабарда.

2016 йил июндан  то 2018 йил апрель ойигача Google рақобатчиси Жанубий Кореянинг One Store иловалар дўкони аҳволини ёмонлаштириш учун нашрларга  Google Play  илова дўконида эксклюзив ўйинларни чиқариш эвазига ўйин ичида реклама жойлаштиришни тақдим этиб келган.

«One Store илова дўконида  ўйинлар чиқарилишини блоклаб, АҚШ корпорацияси инновацияларга тўсқинлик қилган. Бу илова дўконлари истеъмолчиларига ва мобил ўйинлар соҳасига зарар келтирган», – дейилади KFTC айблов хулосасида.

Натижада икки йил ичида Google нинг Жанубий Корея иловалар дўконлари орасидаги улуши 80-85 фоиздан 90-95 фоизгача ошган, One Store улуши эса 15-20 фоиздан 5-10 фоизгача қисқарган.

Энди Америка компанияси ушбу қарор устидан шикоят қилишини маълум қилмоқда.