Беларусь Россиядан тўлиқ хавфсизлик кафолатига муҳтож. Бу ҳақда Президент Александр Лукашенко Минскда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди БелТА.

Давлат раҳбари таъкидлашича, Ғарб давлатлари Будапешт меморандуми доирасида ядровий қуролларни олиб чиқиш эвазига берилган хавфсизлик кафолати ҳақидаги келишувга амал қилмаяпти, ҳатто, мазкур ҳужжатни оёқ ости қилмоқда. Айни ҳолат иқтисодий хавфсизликка ҳам тегишли.

— Шунинг учун мен бу масалани Россия Президенти билан музокарада кўтардим, – деди Лукашенко. – У фикримни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Беларусь хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш учун ҳозир давлатлараро хусусиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш керак. Бунинг учун давлатларимиз ўртасидаги барча шартнома, келишувларни қайта кўриб чиқиш лозим. Агар тажовуз содир бўлса, РФ Беларусни ўз ҳудуди сингари ҳимоя қилади. Бизга қардош Россиядан тўлиқ хавфсизлик кафолати керак.

ЎзА