“TurkicWorld” портали Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, 6 апрель куни Эроннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Аббос Мусавий ТИВга чақиртирилган.
Учрашувда элчига Эроннинг Озарбайжонга қарши провокацион фаолиятидан кескин норозилиги билдирилган.
Элчига Эрон элчихонасининг тўрт нафар ходими дипломатик мақомга тўғри келмайдиган ҳамда 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлган фаолияти учун Озарбайжон ҳукумати томонидан персона нон-грата (номақбул шахслар), деб эълон қилингани маълум қилинди.
Бу шахслар 48 соат ичида Озарбайжон ҳудудини тарк этиши керак, дейилади ТИВ хабарида.
ЎзА