БАА медиа институтлари етакчилари 3000 дан зиёд делегат – амалдорлар, араб дунёси ва бошқа мамлакатлардан соҳа мутасаддилари, ақл марказлари вакиллари, тадбиркорлар, инноваторлар иштирокида Араб Медиа форумининг саккизинчи сессиясини ўтказади. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий медиа сектори, жумладан, телевидение ва радио, кундалик газета ва нашрлар, шунингдек, турли рақамли платформаларни бирлаштирувчи мазкур анжуманда асосий тадбирлардан ташқари шўъба йиғилишлари, сўнгги тенденциялар муҳокамасига бағишланган кичик сессиялар ҳам бўлиб ўтади.
Иштирокчилар ихтисослашган маърузачилар, экспертлар ёрдамида оммавий ахборот воситалари соҳасидаги энг долзарб масалалар ва мавзуларни муҳокама қиладилар.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА