Хабарда келтирилишича, Канаданинг Квебек ва Онтарио провинцияларида қаттиқ шамол бўлгани боис ёмғир музга айланган.

Мамлакатнинг ушбу ҳудуд электр тармоқлари компанияси сайтида шу ҳақда хабар тарқатилгани айтилмоқда.

Квебекда 865 мингдан зиёд истеъмолчи чироқсиз қолган бўлса, Монреал шаҳри ва унинг атрофида 400 мингдан ортиқ истеъмолчи қачон электр таъминоти тикланишини кутмоқда. Шунингдек, Онтарио, жумладан, Оттавада ҳам 130 дан ортиқ уй хўжаликлари электр таъминотидан узилиб қолган. Ҳозирда ёғингарчиликлар тўхтаган, дейилади хабарда.

Об-ҳавонинг ноқулайлиги Монреал ва Оттава халқаро аэропортлари фаолиятига ҳам таъсир кўрсатган. Хабарда айтилишича, чоршанба куни кечқурун қарийб  барча қатновлар бекор қилинган ёки номаълум муддатга қолдирилган.