Хитойга давлат ташрифи билан борган Франция Президенти Эммануэль Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпинга Украина можаросини ҳал қилишда Пекин воситачилигига умид қилишини айтди. Бу ҳақда “France-Presse” агентлиги хабар берди.
“Мен биламан, Сиз барча томонларни музокаралар столига олиб келиш қудратига эгасиз”, деди Макрон Цзиньпинга учрашув чоғида.
Макрон чоршанба куни Хитойга келди. Франция давлат раҳбари сўнгги бор бу мамлакатга 2019 йил кузида ташриф буюрган эди.
Франция етакчиси Пекинда Украина можароси ва икки томонлама Франко-Хитой муносабатларини, биринчи навбатда, иқтисодий соҳада ривожлантиришни муҳокама қилишни режалаган.
ЎзА