Туркия пойтахти Анқара шаҳрида уч йиллик танаффусдан сўнг қайта ташкил этилган 37-Халқаро мусиқа фестивали бошланди, деб хабар берди “Анадолу”.

Нашр ёзишича, февраль ойида рўй берган зилзиладан жабр кўрган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган мазкур анжуман доирасида 17 та концерт ташкил этилади. Дастурларда 13 мамлакатдан келган мусиқий гуруҳлар – жами 355 нафарга яқин мусиқачи чиқиш қилади.

Фестиваль 28 апрелгача давом этади.

Г.Абдуллаева, ЎзА