НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ёзда бўлиб ўтадиган саммитда альянс Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қиладими, деган саволни жавобсиз қолдирди. У бу борада батафсил суҳбат фақат Украинанинг суверен миллат сифатида сақланиб қолганидан кейин бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

“НАТОнинг Украина бўйича тутган позицияси ўзгармасдир, у альянс аъзоси бўлади, бу ҳақда саммитларда кўп бор айтилган. Бироқ биз ушбу масалада батафсил мулоқотлар бошланиши учун, биринчи навбатда  Украина мустақил мамлакат сифатида сақланиши керак. Шу боис НАТО Украинага кутилмаган даражада кўп ёрдам кўрсатмоқда ва қўллаб-қувватлашни келгусида ҳам давом эттиради”, – деди Столтенберг.

У куни кеча альянснинг Брюсселдаги қароргоҳида   Украина – НАТО комиссияси  мажлиси якунлари бўйича чиқиш қилганида шу ҳақда гапиргани айтилмоқда.