Кеча, 4 апрель куни Нью-Йоркда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг шов-шувли иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди.

«ТАСС» хабарига кўра, Трампга айблов эълон қилиш учун прокурорнинг хизмат хонасида тахминан икки соат қолиб кетган, одатда бундай расмий билдирув ярим соатдан ошмасди. Собиқ давлат раҳбарининг қўлига кишан солинмаган.

Судда Трампга навбатдаги жиноятни содир этиш мақсадида биринчи даражали бизнес ҳужжатларини сохталаштиришда 34 та айблов қўйилди. Америкада  бу ҳаракатлар жиноят, деб таснифланади.

Айблов эълон қилингач, собиқ етакчи уни тан олмаслигини билдирди.

Шу билан биринчи суд мажлиси тугайди ва Нью-Йоркни тарк этиб, Флоридадаги ўз қароргоҳига етиб борди.

Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 4 декабрга белгиланди.

Аввалроқ Нью-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати Трампга нисбатан 2016 йилги президентлик сайловларининг ҳалол ўтишига раҳна солиш мақсадида фитнада иштирок этгани, порноактриса Сторми Дэниелсга 130 минг доллар тўлаш фирибгарлик айбловини қўйиш учун овоз бергани хабар қилинганди.

«FoxNews» телеканалининг хабарига кўра, Трамп 136 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги ҳақида айтган.

 

ЎзА