Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича якунланган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида ҳамюртимиз Тахмина Икромовa олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Хабар берганимиздек, мусобақанинг кўпкураш йўналишида бронза медалига эга чиққан Тахмина тасмадаги машқда барча рақибларини ортда қолдирди ва 39.900 очко билан 1-ўринга эга чиқди. 2-ўрин қозоғистонлик Элжан Таниевага, 3-ўрин бразилиялик Барбара Домингосга насиб этди.
Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида болгариялик Стилияна Николова 35.000 очко жамғариб 1-ўринни эгаллаган бўлса, италиялик София Рафаели (33.150) ҳамда ҳамюртимиз Тахмина Икромова(31.750) очкога эга бўлган тарзда кейинги поғоналардан жой олишди.
Т.Рўзиев, ЎзА