Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича “Катта дубулға” мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди.

Ушбу медалга -68 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган «Токио–2020» Олимпидаси чемпиони Улуғбек Рашитов муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди, – деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Улуғбек Рашитов декабрда Саудия Арабистонида таэквондо WТ бўйича ўтган йилнинг якуний Гран-при мусобақасида кумуш медаль билан кифояланганди.

ЎзА