Болгариянинг Пловдив шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг биринчи куни саблячилар ўртасида яккалик мусобақалари ўтказилди.
2 апрель куни чемпионат дастурига биноан саблячилар ўртасида медаллар учун асосий мусобақалар ташкил этилади.
Беллашувларда йигитларимиздан амалдаги жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров, шунингдек, Сардор Абдукаримбеков ва Ниятали Коптлеунов, қизларимиздан Фернанда Эррера, Наргиза Жаксибаева ҳамда Аякоз Жумамуратова медаллар учун кураш олиб боради.
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги мазкур жаҳон чемпионати 9 апрелга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Зуҳриддин Қодиров ўтган йили Дубайда ўтган жаҳон чемпионати финалида германиялик спортчини мағлуб этиб, олтин медаль билан тақдирланган эди.
Т. РЎЗИЕВ, ЎзА