АҚШнинг қатъийлаштирилган манетар сиёсати бошқа мамлакатларни доллардан воз кечишга мажбур қилмоқда, деб ёзди америкалик таниқли тадбиркор ва миллиардер Илон Маск ўзининг ижтимоий саҳифасида.
“АҚШ сиёсати ҳаддан зиёд қаттиқ, шу боис бошқа мамлакатлар доллардан воз кечмоқда” – деди у.
Маск ушбу фикрини молиявий таҳлилчи Женевьев Рош-Дектэнинг Доллар захира валюта мақомини йўқотаётгани ҳақидаги ёзганларига жавоб сифатида айтган.
Чоршанба куни Бразилия ва Хитой долларни ишлатмасдан ҳисоб-китобни амалга оширишни таъминлайдиган ҳамда миллий валютада кредитни амалга оширадиган клиринг палаталарини ташкил қилишга келишиб олди. Бундай йўл тутилиши икки мамлакат ўртасида тўловларни арзонлаштиради ва икки мамлакат муносабатларининг долларга қарамликдан қутилиш имконини беради.
АҚШ Федерал захира тизими инфляцияга қарши курашиш мақсадида ўтган йилдан буён ҳисоб ставкаларни кетма-кет ошириб келмоқда.