Имзоланган янги келишув юан ва реал алмашинуви орқали савдо ва молиявий амалиётни тўғридан-тўғри ва аксинча, миллий валюталарни АҚШ долларига конвертация қилиш заруратисиз амалга ошириш имконини беради, деб ёзади “The National”.

Экспертлар бундай келишув харажатни қисқартириш, икки томонлама савдони кенгайтириш ва инвестицияни енгиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаган. Хитой Бразилиянинг йирик савдо шеригидир. Ўтган йил ўзаро савдо миқдори рекорд даражага чиқиб, 150,5 миллиард долларни ташкил этди.

Январь ойидаги дастлабки келишувдан сўнг тузилган битим ҳақида Пекинда бўлиб ўтган юқори даражадаги Хитой – Бразилия бизнес форумида эълон қилинди. Хитой Россия, Покистон ва яна бир неча давлат билан шунга ўхшаш валюта шартномасига эга.

ЎзА