Украина муҳим инфратузилмани фавқулодда тиклаш учун Япониядан 400 миллион доллар олади, деб хабар қилди мамлакат инфратузилма вазирлиги.

Ушбу маблағга реставрация учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва хизматлар харид қилиш режалаштирилган, дейилади хабарда.   

Хабардан маълум бўлишича, Япония ҳукумати ҳам БМТ Тараққиёт дастури механизми орқали Украинани тиклаш учун грант ёрдами сифатида 70 миллион доллар ажратади.

Украина инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг сўзларига кўра, фақат шу йил бошидан бери Украина ва Япония мамлакатни тиклаш учун 650 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишга келишиб олган.

 

ЎзА