Қирғизистоннинг Ўш вилоятида қирқдан ортиқ бола номаълум моддадан заҳарланди, улардан 18 нафари касалхонага ётқизилди, деб хабар берди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 43 нафар бола заҳарланиш билан касалхонага етказилган. Дастлабки ташхис – номаълум модда билан заҳарланиш.

“Ўш болалар шифохонасига етказилган 43 нафар боланинг 18 нафари шифохонага ётқизилган, уларнинг аҳволи қониқарли. Ҳозирда маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Унда болаларни касалхонада қолдириш ёки амбулатор даволанишга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Барча жабрланганларнинг нимадан заҳарланганини аниқлаш учун қон таҳлили олинди”, – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

 

ЎзА