Украина армиясининг қарши ҳужуми бир неча йўналишда амалга оширилади, деди Украина мудофаа вазири Алексей Резников ERR нашрига интервью берганда.

“Қарши ҳужум бир нечта йўналиш бўйича режалаштирилмоқда. Бу қайси вақт энг қулай бўлишига боғлиқ, буни бош қўмондонлик ҳал қилади. Шунингдек, об-ҳаво шароитига ҳам қаралади. Баҳорда бизнинг заминимиз жуда нам бўлади. Ўйлашимча, апрель-май ойлари қарши ҳужумга ўтамиз”, – дея таъкидлаган у.

Резниковнинг маълум қилишича, қарши ҳужумда Украинага етказилган немис танклари ҳам иштирок этади.