Мамлакатимизда шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараён — Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумга қизғин ҳозирлик кўриш ишлари айни авжида.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва вилоятларда референдумни миллий қонунчилигимиз ва халқаро талабларга мос тарзда ўтказиш олдидан турли хил тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундан келиб чиқиб биз сизга референдум олди пойтахтимиз ва ҳудудларда кечаётган жараёнлар ҳақида маълумотлар бериб борамиз.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг «YouTube» каналида кўришингиз мумкин.

Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА