Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
-66 килограмм вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.
Шу тариқа, боксчи қизларимиз кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медаль билан якунлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишган эди.
ЎзА