Грузия пойтахти Тбилисида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди.
Мусобақанинг охирги кунида +100 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Шоҳрух Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда словакиялик Мариус Физелдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача турнир давомида Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин, Обидхон Нўъмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланган эди,– деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
ЎзА