Дунёда машҳур брендлар Россия бозоридан чиқиб кетиши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари компаниялари учун қулай имконият яратди.
Ўзбекистон ва Беларусдаги маиший буюм, бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар айни имкониятдан унумли фойдаланмоқда.
Масалан, Россиянинг энг йирик савдо тармоғи ҳисобланган “М.Видео-Эльдорадо”да ўтган йил якуни бўйича Россия, Ўзбекистон ва Беларусда ишлаб чиқарилган бешта асосий тоифали маҳсулотлар сотуви олдинги йилга нисбатан 34 фоиз ошган.
“Artel” бу борада энг машҳур брендлар қаторида турибди. Ушбу компания ишлаб чиқарган совутгич, музлатгич, турли плиталар, кир ювиш машинаси ва телевизорлар рус истеъмолчисига манзур бўлмоқда.
ЎзА