Қозоғистон “Дружба” нефть қувури орқали Германияга навбатдаги 20 минг тонналик “қора олтин” партиясини жўнатади, деб ёзмоқда “Казинформ” агентлиги.

Ҳукумат мажлиси вақтида Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Болат Акчулаков 20 минг тонналик биринчи партия аллақачон жўнатилгани, худди шундай иккинчи партия ҳам март ойида жўнатилганини маълум қилган.    

Умуман, шартномага кўра, Қозоғистон Германияга жами 300 минг тонна нефть етказиб бериши керак.

Унинг айтишича, ушбу рақамни 1,2 миллион тоннага етказиш имконияти мавжуд, лекин бу тижорий омилларга боғлиқ масала.