Лавалар оқими кратердан бир ярим километрлик масофагача етиб борган. Осмонни қуюқ тутун ва кул қоплади, деб хабар тарқатди Euronews телеканали.

Яқин атрофда яшаётган аҳолига Мерапи вулқонига 7 километрлик масофада яқин келиш тақиқланди.

Вулқоннинг охирги йирик  отилиши 2010 йилда юз берган эди. Ўшанда 300 киши ҳалок бўлган, 280 мингга яқин аҳоли хавфли худудни тарк этишга мажбур бўлганди.

Индонезия ҳудудида қарийб 130 та вулқон бор. Мерапи улар орасида энг фаоли ҳисобланади.