«Uzbekistan Airways» матбуот хизматининг хабар беришича, «Ёшлар туризми ҳафталиги» муносабати билан авиакомпания ички рейсларга 21 фоизлик чегирма эълон қилади.

Жорий йилнинг 23-31 март кунлари маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга Ўзбекистон фуқаролари, яъни 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчилар учун эконом класс тарифларига 21 фоиз чегирма эълон қилинади. Чегирмали авиачипталарни расмийлаштириш учун фақатгина Uzbekistan Airways Sales ёки унинг агентларига мурожаат қилиш керак, — дейилади хабарда.

ЎзА