Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми ялпи мажлисида икки давлат ОТМ ректорлари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва истиқболдаги режаларга бағишланган маърузалари билан иштирок этди ҳамда якуни бўйича мамлакатлар олий ўқув юртлари ўртасида 30 га яқин битим, англашув меморандуми ва «йўл хариталари» имзоланди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тожикистон олий ўқув юртлари билан кимё-технология, энергетика, машинасозлик, саноат технологияси, биотехнология, ирригация ва сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, фармакология, фармацевтика каби соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, бугунги кунга қадар икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича 65 дан ортиқ шартнома ва меморандум мавжуд.


ЎзА