13 март куни соат 18.30 да 1995 йилда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Андрей Ш. Миробод тумани Буюк Турон кўчаси, 75-уйнинг еттинчи қаватида жойлашган хонадондан ўзини пастга ташлаб, вафот этган.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов маълум қилди.
Текшириш доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
ЎзА