Жорий йил февраль ойида Ҳиндистонда бошланган Ўзбекистон-Ҳиндистон тўртинчи “Дўстлик” қўшма тактик ўқув машғулоти ниҳоясига етди.

Ҳарбийлар икки ҳафта давомида қўл бола  портлатиш қурилмасини ишга тушириш,  сигнализация ўрнатиш, баландликка кўтарилиш, турли йўллар билан қояга чиқиш ва тушиш, сунъий тоғ тўсиғидан ўтиш, қўл жанги, ўрмон,  тоғ ҳудуди ва ёпиқ бино ичида ўқ отиш машқларини бажаришди.

Ўқ отиш ва тиббий тайёргарлик бўйича амалий машғулот давомида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ўқув материаллари, мудофаада қўлланадиган турли мосламалар, қуролли босқинчини зарарсизлантиришга ўргатилган хизмат итлари ҳаракати намойиш этилди.

 

ЎзА