Озарбайжон пойтахти Бокуда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги учинчи босқич мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

48 давлатнинг 170 дан зиёд спортчиси қатнашаётган баҳсларда мамлакатимиз шарафини Оксана Чусовитина, Расулжон Абдураҳимов, Асадбек Аъзамов, Ўткир Жўраев, Гулноз Жумабекова, Лобар Амриллаева ҳимоя қилади.  Мусобақалар 12 мартга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта муқаддам Доҳада якунланган Жаҳон кубоги иккинчи босқичида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида бронза медалини қўлга киритган эди.

 Т.Рўзиев, ЎзА