Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, iOS операцион тизимида ишловчи янги қурилмалар орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилди.

“АТТО” мобил иловасининг ушбу янги операцион тизими ва у билан бевосита тўловни амалга ошириш мумкин бўлган янги қурилмадан ҳозирда Тошкент метрополитенининг Буюк Ипак Йўли бекатида фойдаланиш имконияти мавжуд. Яқин орада мазкур қурилмани Чилонзор бекатида, кейинчалик босқичма-босқич барча метро бекатларида жорий қилиш кўзда тутилган.

“АТТО” МЧЖ техник ходимлари бу ҳақида батафсил маълумот берди.

Моҳичеҳра Эшмирзаева, Дониёр Якубов  ЎзА